Янгиликлар

Хушхабар: «Исломга бағишланган умр» ва «Бахтиёр оила» китоби қирғиз тилида

Сўнгги йилларда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини ўрганиш мақсадида кўпгина хайрли ишлар қилинмоқда. Жумладан, устозимизнинг китоблари қардош ва бошқа тилларга таржима қилиниб, кенг жамоатчиликка тақдим этиб келинмоқда.

Ана шундай хайрли ишларнинг давоми ўлароқ шайх ҳазратларининг укалари Муҳаммад‏ ‏Амин‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Юсуфнинг «Исломга бағишланган умр» – «Исламга арналган өмүр» ҳамда шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» – «Бактылуу үй-бүлө» китоби қирғиз тилига таржима қилиниб, чоп этилди!

Шу муносабат билан 2026 йил 2 май куни Қирғизистон Республикаси Миллий тарих музейининг анжуманлар залида ушбу икки китобнинг тақдимоти бўлиб ўтади

Тақдимотга юртимиз устозлари, қардошларимизнинг бир қатор уламолари, илм ихлосмандлари ҳамда китобхонлар ташриф буюришади.

Манзил

Китобларни «Дарак» нашриёти дўконидан сотиб олишингиз мумкин.

Аллоҳ таоло бу янгиликни барчамизга, жумладан, қардош қирғиз халқи учун муборак ва манфаатли қилсин!

www.islom.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг