
❓Савол: Шариатда сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш тайин қилинганми?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сотувчи молни шунчага “сотсин” ёки “сотмасин” деб тайин қилинмаган. Лекин одамларга зулм етадиган даражада ҳаддан зиёд қиммат қилиб сотиш ҳам жоиз эмас. Шунинг учун урфдаги қийматдан ортиқ баҳога сотиш жоиз эмас.
Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида нарх қимматлаб кетиб, одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, нархни бизга белгилаб беринг”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нархни белгиловчи Аллоҳдир. Мен дин ва дунёим борасида бирор киши мендан ҳаққини талаб қилмаган ҳолатда Аллоҳга йўлиқишни хоҳлайман”, дедилар” (Имом Табароний ривояти).
“Харидор сотувчини ёки сотувчи харидорни ёки даллол алдаса, алданган кишига нарсасини қайтариш ҳаққи бор. Агар алданмаса, қайтаришга ҳаққи йўқ. Содрул ислом ва бошқалар шунга фатво берганлар” (“Раддул-муҳтор”). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.