#ТАЪЗИЯ: ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси Тошкент шаҳридаги “Тўра Бува” жоме масжиди имом ноиби Элёр домла Асқаровнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!
Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг барча яқинларига сабру салвон тилаймиз. Аллоҳ таоло барча солиҳ амаллари, садақотларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.
«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
“Ислом ота” жомеъ масжиди жамоаси
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Каналимизга уланинг ва улашинг ⤵️ islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA