Муборак Рамазон ойида тутган рўзаларингиз, берган ҳадяларингиз, садақотларингиз, адо қилган закотларингиз ва эҳсонларингизни Аллоҳ таоло энг гўзал тарзда қабул қилсин.
Яхшиликларингизни зиëдаси билан ўрнини тўлдирсин.
Барчамизни ўз Арши соясида жамласин!
Айёмингиз муборак бўлсин!
Рамазонни кузатиб…
Қадрингни ким билди, билмади кимлар,
Ким ибодат қилди ухламай тунлар.
Кимлар нафсни енгиб, покланиб буткул,
Кимлар ғафлат аро ётди бу тунлар.
Бор-йўғи бир ойга бўлдинг сен меҳмон,
Бир ойда мингларга топдирдинг иймон.
Йил ўтиб қайтарсан, юртга, Рамазон,
Биз-чи, етмоғимиз у кунга гумон.
Алвидо, алвидо шаҳри Рамазон,
Ал-фироқ, ал-фироқ шаҳри хайр, эҳсон!
Алвидо таровеҳ, ё шаҳри тобон,
Алфироқ, ё шаҳри Хатмул-Қуръон!