Мақолалар

ЭЪТИКОФ (ШЕЪР)

Бир умр Ҳақнинг Расули этди одат эътикоф,
Ул сабабдин умматига бўлди суннат эътикоф.

Ҳақ таоло муътакифни зикр этиб Қуръонида,
Ҳам муқаддас сўз туфайли топди рифъат эътикоф.

Ўн туну кун уйга бормай, масжид ичра аҳли дил,
Ҳақ учун қилгай ибодат, шул риёзат – эътикоф.

Қолма ғофил, топди қурбат Ҳаққа Ҳақ орифлари,
Чун Расулуллоҳ йўлидир, ул шарофат эътикоф.

Лайлатул-қадрини топмоқ унда бир имкон эрур,
Энг муборак кеча сиррин қилди улфат эътикоф.

Рўзадорлар кеча-кундуз файзи Раҳмон ичрадир,
Баски, маъно оламинда нури раҳмат эътикоф.

Бўлса ихлосу муҳаббат, қулга иш мушкул эмас,
Ҳам итоат, ҳам риоят, ҳам муҳаббат эътикоф.

Билки, Мирзо, нафси шумга нурли ислоҳхонадур,
Бизга неъмат, бизга давлат, бизга нусрат – эътикоф!

Мирзо КЕНЖАБЕК

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг