ЗАЙНИДДИН ДОМЛАНИНГ “ИСЛОМ ОТА” МАСЖИДИГА ТАШРИФИ
Бугун — 18 окятбрь, жума куни “Ислом ота” жомеъ масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ташриф буюриб, маъруза қилиб бердилар. Маърузада ўтаётган ҳафтада Ислом дунёсининг забардаст ва машҳур уламоларининг юртимизга ташрифи, катта анжуман ўтказилгани, анжуманнинг асосий мақсади ҳамда анжуман иштирокчиларининг қадамжоларда буюк муҳаддислар ҳақларига Қуръон тиловат қилиб, дуолар қилганлари, бутун дунёда тинчлик-фаровонлик бўлиши, бу юртдан буюк аждодларига муносиб авлодлар етишиб чиқиши ҳақидаги тилаклари, маҳобатли мақбаралар, ободонлаштириш ишларига юксак баҳо берганлари, уламоларга бешик бўлган бу диёр бугун ҳам Ислом дини ривожига ҳисса қўшиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин топаётганини таъкидлаганлари ҳақида сўзлаб бердилар.
WWW.ISLOMOTA.UZ