МақолаларСавол-жавобларФиқҳ

ҚОН ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ

#Фиқҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқилади. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

“قلت: فَإِن أصَاب يَده بَوْل أَو دم أَو عذرة أَو خمر هَل ينْقض ذَلِك وضوءه؟ قَالَ: لَا وَلَكِن يغسل ذَلِك الْمَكَان الَّذِي أَصَابَهُ. قلت: فَإِن صلى بِهِ وَلم يغسلهُ؟ قَالَ: إِن كَانَ أَكثر من قدر الدِّرْهَم غسله وَأعَاد الصَّلَاة وَإِن كَانَ قدر الدِّرْهَم أَو أقل من قدر الدِّرْهَم لم يعد الصَّلَاة”.

Мен “Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?”, дедим. “Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди”, деди. Яна мен “Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлсачи?”, дедим. “Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бўлса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди”, деди. Мабсути Сарахсий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати ва www.fatvo.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг