Ислом тарихиМақолалар

ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

#Мақола

Зулқаъда ойи шаввол ойидан кейинги ўн биринчи ойдир. Зулқаъда сўзи «зи (зу)» эгалик қўшимчаси ва «қаъда» – «ўтириш» сўзларидан ташкил топган бўлиб, «ўтирилган ой» маъносини билдиради. Рамазон ва шавволдаги фазилатлари улуғ кунлар, ажрларга тўла ойлардан кейин келадиган муборак ойлардан биридир. Унинг фазилати — унда уруш ҳаром қилинганида бўлиб, мана шундай учта ой кетма-кет келади. Бу ой «зулқаъдатул-ҳаром» деб ҳам номланади.
Зулқаъда мана шу ойларнинг аввалгиси бўлиб, бу муборак ойлар ёхуд (уруш) ҳаром қилинган ойлар қуйидагилардир: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб. Бу тўрт ойда барча ёмонлик, тажовузкорлик, зулм, ноҳақ жон олиш, ўлдириш, йўлтўсарлик қилиш, бировга зарара бериш ва уруш қилиш ман қилинган. Динимиз Исломга кўра, бундан ишлар бирор шаръий сабабсиз жараён этиши ҳар доим мусулмон киши учун ҳаром саналади. Бу ойларга шундай деб номданиши жоҳилият даврига таянади. Жоҳилият даврида баъзи қабилалар баъзи сабабларга кўра ораларида уруш қилар, бир-бирларининг тижоратларига зара бериш мақсадида тижорат карвонларини талашар эдилар. Ҳаром ойлар кириши билан эса қабилалар ораларидаги бу жандалларни тўхтатишарди. бу ойларда уруш қилмасдан, тинчлик-хотиржамликда ўтирилгани учун энг аввалгисига «зулқаъда» — «ўтирилган ой» номи берилган.
Зулқаъдаа зулҳижжа ойидан олдин келгани учун ҳижрий йилнинг ниҳоясига етаётгани ҳамда ҳаж мавсуми ва Қурбон ҳайитининг яқинлишаётгани ҳақида хушхабар бераётгандек гўё. Бир мусулмоннинг балки ҳаёти давомида фақат бир мартагина насиб бўладиган бу муборак зиёрат ва ибодатнинг ҳаққини бериб, рукнларини мукаммал адо қила олиши жуда муҳимдир.
Жоҳилият даврида зулқаҳда ойида ҳеч ким бир-бири билан уруш қилмагани, карвонларнинг йўллари тўсилмагани, талон-тарож қилинмагани учун маданий, ижтимоий ва тижорий маъноларда баъзи кўргазмалар ташкил қилинар ва унда турли ашё ва моллар сотиларди. Ислом тарихида эса Маккалик мушриклар билан олиб борилган жанглардан бири бўлган Хандақ ғазоти ва Мадинада яҳудий Бану Қурайза қабиласи билан олиб борилган ғазот мана шу ойда бўлиб ўтган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларига никоҳланишлари, Макка фатҳидан бир муддат аввал адо қилинган Қазо Умраси ҳам шу ойда бўлган.
Баъзи манбаларда зулқаъда ойида бўлиб ўтган воқеалар орасида ҳазрати Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар Каъбанинг асосини қўйганлари, денгиз Мусо алайҳиссалом учун икки бўлиниб очилиши, Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнидан саломат чиққанлари зикр қиилнади.
Бундан ташқари Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг Қуръони каримдаги Аъроф сурасининг 142-ояти «Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик…»да зикр қилинган «ўттиз кеча» иборасини зулқаъда ойи деб изоҳлагани ҳам нақл қилинади.

Маълумот учун: Ҳижрий ойлар: Муҳаррам, ражаб, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумодул-аввал, жумодус-соний, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда ва зулҳижжа.

Олимжон Аллоҳқули тайёрлади.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг