Бугун, 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
ZOOM платформасида ўтказилган шу йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, у кишининг ўринбосарлари, пойтахтимизда фаолият юритаётган барча имом-домлалар “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди мажлислар залида онлайн тарзда иштирок этдилар.
Тадбирдан сўнг Абдуқаҳҳор домла имом-хатибларга раҳбарият топшириғини ўз вақтида ва сифатли бажариш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш масалаларига эътибор қаратдилар.
Йиғилишда фаол, ташаббускор, маънавият-тарғибот ишларида жонбозлик кўрсатаётган имомлар ташаккурнома билан тақдирландилар.
Йиғилиш сўнгида хайрли дуолар қилинди.
Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати