МақолаларФиқҳ

ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ МУМКИНМИ?

#Фиқҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут-Таҳтовий” китобида бундай дейилган:

وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ “آدَابِ الْوُضُوءِ” وَقَدْ بَيَّنَّاهَا “إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ” حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ “لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ” فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ.”

“Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”.
“Раддул-Муҳтор” китобида бундай дейилган:

فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ،

“Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг