ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ НИМА ЭДИ?
CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен “Қисасул-анбиё” китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар – аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.