Мақолалар

ДАРДИМИЗ: ФОСИҚ ҚУЛОҚ ВА ҒАДДОР КЎЗ ЁХУД ГУНОҲ ЙЎЛИДАМИЗМИ?

Бугунги кунда инсон маънавий бузуқликлар қаршида ожиз қолмоқда. Ҳар бир қадамда шайтон, нафс ҳужум қилиб, гуноҳ, маъсиятга бошлашга, маънавий зарарга етаклашга шай турибди. Дарҳақиқат, баданга етган зарар ва касалликлар руҳга етган зарар ва касалликлардан бир неча баробар енгилдир. Руҳ хасталигини тузатиш бадан хасталигини тузатишдан жуда оғир. Шунинг учун яралишимизда соғлом ҳолда қабул қилиб олган ҳар бир аъзомизни соғлом сақлашга мажбурмиз.
Аммо эътироф этиш керакки, бугун аъзолар ўз вазифасини бажармай гуноҳларга ботиб бормоқда. Жумладан, қулоқ фосиқ бўлган: ашула ва қўшиқлардан олган ҳузур ва лаззатни Қуръондан ололмайдиган даражага келиб қолган. Кўз ҳам зарарга ишламоқда: ҳаромга қараб олган ҳузур, завқ ва лаззатни шариат кўрсатган назардан ва ўша назар натижасида келиб чиқадиган тафаккурдан ололмайдиган даражага келиб қолган. Инсонга берилган ҳар бир аъзонинг ўзига яраша тавҳиди бўлганидек, ўша аъзоларнинг ўзи яраша бут-санами (яширин ширки) ҳам бор. Аъзолар қачонки Қуръони карим ва Суннати набавийга итоат қилиб, амал қилса, тавҳидга эришади, роббисига итоат қилган, Унга ибодат қилган ҳисобланади. Агар аксинча бўлиб, Қуръон ва Суннатга хилоф иш юритса, Роббисининг итоатидан чиқиб, бошқага итоат қилган бўлади, бу эса яширин ширк ҳисобланади.

Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!


ҒАДДОР – Алдамчи, хиёнатчи, мунофиқ, бевафо, хоин, золим, меҳр-шафқатсиз, бераҳм.

Олимжон МАЗАМОВ

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг