Янгиликлар
БИР ЖИНСЛИ “НИКОҲ”ЛАРГА ВАТИКАН ҲАМ ҚАРШИ
Рим-католик черковининг эътиқод софлиги ва одоб-ахлоқни асраш билан шуғулланувчи Эътиқод доктринаси конгрегацияси бир жинсли «никоҳ»лар зино сингари гуноҳ эканлигини таъкидлаган.
Ушбу қарорни папа Франциск ҳам маъқуллаган. Бироқ айни пайтда папа тақиқни камситиш сифатида қабул қилмаслик кераклигини айтган.
Ўтган йилнинг октябрида Рим папаси ЛГБТ вакиллари ҳам оила қуришга ҳақли эканлиги, уларнинг «никоҳ»и қонун билан ҳимояланиши зарурлиги ҳақида фикр билдирган эди. Кейинроқ Ватикан расмий баёнот бериб, папа Францискнинг гапи контексдан юлиб олинганини, аслида у гомосексуаллар оилалари томонидан қабул қилиниши кераклигини назарда тутганини таъкидлади.