Мақолалар

УСТОЗ ҲАҚҚИНИ АДО ЭТИШ КУНИ

   Фотиҳ Султон Муҳаммадхоннинг устози бўлмиш Мулла Ғуроний Шамсуддин Аҳмад ибн Исмоил кўплаб олимлардан қироат, тафсир, ҳадис илмларини ўрганган. Буюк ҳадис олими Ибн Ҳажар Асқалонийдан ижозат олган. Ҳанафий мазҳаби уламоларидан бўлмиш Мулла Ғуроний кечаларини Қуръон тиловатлари билан иҳё этар эди.
   Усмоний халифалиги даврининг буюк олимларидан Мулла Яган, шаҳзода Муҳаммаднинг тарбиясини Мулла Ғуронийга топширди. Бу кунгача айтгани айтган, дегани дегандек бўлган шаҳзоданинг илмга бўлган эътиборсизлигини кўрган Мулла Ғуроний унга чиройли насиҳатлар қилди. Ҳа деганда, насиҳатлар фойда бермагач, “Мен уни одоблантириш учун дўппосладим”,-деган маънони англатувчи арабий иборани грамматикалик таҳлилини сўраб: “Хўш Шаҳзодам, “Зоробту таъдийбан лаҳу “ жумласини таркиб (граматика) жиҳатдан таҳлил қилингизчи?”, –деди. Жуда қайсар домлага дуч келганини англаган ёш шаҳзода, охири ўқиб ўрганишга қарор қилди.     

    Кейинчалик Мулла Ғуроний ва Султон Муҳаммад ўртасидаги ҳурмат эътибор жуда ҳам кучайди. Фотиҳ Султон Муҳаммад подишоҳ бўлгач, устози Мулла Ғуронийга вазирлик мақомини таклиф қилди. Фақат у бу мақомга лойиқ эмаслигини айтиб, Подшоҳнинг таклифини камтарона рад қилди.
Мулла Ғуроний умрининг охирги кунларида оғир бетоб бўлиб қолди. Энди у ҳаётининг сўнгги дамларини яшаётганди. Ундан илм олган қорилар атрофида йиғилди, шунда у: “Бугун устозлик ҳаққини адо этишлик кунидир. Бугун асргача ҳаққимга Қуръони Карим ва тавҳид хатми қилинглар. Ажаб эмас, сизларнинг тиловатингиз баракоти ила иймон билан ва Қуръон билан кетишга муяссар бўлсам”, – деди. 

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг