ИсломМақолаларТафсир

ҲАР КИМ ЎЗ ТАБИАТИГА КЎРА АМАЛ ИШЛАЙДИ

   Қуръони каримнинг Исро сураси 83-84-ояти карималарида шундай дейилади: “Қачон инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четга бурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур. “Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир”, деб айт.”
   Муфассир уламолар ушбу оятларни қуйидагича тафсир қиладилар:
“Биз – у золим ва жоҳил бўлган инсонга неъмат берганимизда, ўзидан кетиб, уни Берувчидан юз ўгириб, нонкўрлик қилади. Унга ёмонлик (камбағаллик, касаллик каби зарар) тегса, қаттиқ умидсизликка тушади. Мана шундай кимсалар, яъни, неъмат берилганда шукр, кулфат берилганда умид, дуо ва сабр қилмаган инсонлар золимлардир. Қуръон бундайларнинг ҳасратини орттиради. Бундайларни суюнчи билан ҳам, таҳдид билан ҳам йўлга солиш қийин. Айтингизки: (иймон келтирганлар ҳам келтирмаганлар ҳам) ўз мизожига кўра амал қилади. Оятдаги “Шокила” сўзи: табиат, одат, дин, ахлоқ, ният, хулқ-атвор, мизож каби турли маъноларни билдиради. Яъни, ҳар ким ўз табиатидан келиб чиқиб амал қилади. Бошқа бир таъбир билан айтадиган бўлсак, ҳамма ўз ҳиссиётларига кўра амал қилади. Унда энг тўғри йўлда бўлганни роббингиз яна ҳам билувчидир. Яъни, ҳар ким ўз мизожига кўра ҳаракат қилиши билан тўғри йўл тутган бўлиб ҳисобланмайди. Бир дин ёки мазҳаб қайсидир бир шахснинг ёхуд қавмнинг мизож ва ҳиссиётларига мос келиши билан тўғри бўлиб қолмайди. Ҳақ дин – Аллоҳ таолонинг Қуръон ва Расули орқали билдирилганларидир. Бунга кўра, шокиласи (ҳиссиётлари) ҳақ ва ҳақиқатга мос бўлган инсонлар қандай ҳам бахтли инсонлар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Дунёда икки юзли бўлган инсон, охиратда ҳам оташдан яратилган икки юзи билан тирилтирилади.” (Ал-Муъжамул-авсат)

   Мизожи дуруст, Аллоҳ таолонинг нурида қалблари тобланган бир қавм, лойи ҳидоят ила қорилгани учун Аллоҳнинг, Расулининг, Унинг ворисининг йўлида жам бўладилар ва бирлик, баробарликда ҳаракат қиладилар. Уларнинг йўналиши аниқ ва равшандир. Улар юз ўгирмасдан, ортга чекинмасдан, чеккаламасдан бу йўлда давом этадилар.

Олимжон Аллоҳқули

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг