Мақолалар

ЗУККО ШОИР ВА ФАРОСАТЛИ ПОДШОҲ

 

(Ажойиб қисса!)

Кунларнинг бирида бир шоир подшоҳнинг олдига келиб, унга ажойиб шеър ўқиди. Подшоҳ шоирни шеъридан таъсирланиб унга:
– “Хоҳлаган нарсангни сўра?”, деди. Шоир:
– “Хоҳлаган нарсамни берасизми?” деди.
Подшоҳ: “Хохлаган нарсангни бераман!” деди.
Шоир:
– “Мен ҳозир Қуръон оятларини ўқийман, унда нечи рақами келса, шунча динор беришингизни хоҳлайман”, деди.
Подшоҳ:
– “Ҳурмат ва муҳаббат ила бераман”, деди. Шоир Бақара сурасининг 163-оятини ўқиди: “Ва илоҳингиз бир илоҳдир…”.
Подшоҳ унга бир динор берди. Шоир Тавба сурасининг 40-оятини ўқиди: “…..уни икки кишининг бири бўлган ҳолларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида…”.
Подшоҳ унга яна икки динор берди. Шоир Нисо сурасининг 171-оятини ўқиди: “…уни учта деманг. Тўхтанг, …”.
Подшоҳ унга уч динор берди. Шоир Мужодала сурасининг 7-оятини ўқиди: “Агар учтанинг сирли сўзлашуви бўлса, албатта, У зот тўртинчидир. Бешта бўлсалар, У зот олтинчидир…”.
Подшоҳ тўрт,беш,олти динор берди. Шоир Талоқ сурасининг 12-оятини ўқиди: “Аллоҳ етти осмонни ва улар мислидек ерни яратган зотдир…”.
Подшоҳ унга етти динор берди. Шоир ал-Ҳаққо сурасининг 17-оятини ўқиди: “Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир”.
Подшоҳ унга саккиз динор берди. Шоир Намл сурасининг 48-оятини ўқиди: “У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар”.
Подшоҳ унга тўққиз динор берди. Шоир Бақара сурасининг 196-оятини ўқиди: “…ҳаммаси ўн кун тўлиқ рўза тутсин”.
Подшоҳ унга ўн динор берди. Шоир Юсуф сурасининг 4-оятини ўқиди: “…мен ўн битта юлдузни ҳамда қуёш ва ойни кўрдим…”.
Подшоҳ ўн бир динор берди. Шоир Тавба сурасининг 36-оятини ўқиди: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган”.
Подшоҳ унга ўн икки динор бериб, хизматчиларига уни ҳайдаб юборишни амр қилди. Шунда шоир подшоҳга:
– “Нега мени ҳайдаяпсиз, эй подшоҳим!” деди.
Подшоҳ унга: “Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик” оятини ўқишингдан қўрқдим, деди…

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги манзилларимиз:
1. Телеграм 

2. Твиттер

3. Фэйсбук 

?? www.islomota.uz


Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг