Янгиликлар
8 ЁШЛИ БОЛА 8 ОЙДА ҚУРЪОННИ ЁДЛАДИ
Ғазо секторида яшайдиган Али Иваз саккиз ёшида Жабалия шаҳридаги Ал Амри масжидида Қуръонни ёдлашди бошлаган эди. Бу ҳақда International Quran News Agency хабар берди, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Саккиз ой аввал Қуръони каримни ёд олишни бошлаган Али бошида Қуръондан ҳар куни бир бетни эшитиб ёд олган. У аста-секинлик билан ёд олинадиган саҳифалар сонини ошириб борган ҳамда бир кунда 16 бет ёд олишга муваффақ бўлган.
У ҳар куни Қуръони каримнинг 45 бетини ёддан такрорлаб боради. У Ғазо секторидаги энг ёш ҳофизи Қуръонлардан бири ҳисобланади.