Мақолалар

АЪЗОЛАР ШУКРИ

Муҳаммад ибн Ҳонеъ бир шеригидан ривоят қилади: «Бир киши Абу Ҳозимдан сўради:

– Кўзнинг шукри нима?

– Яхшиликни кўрганда эълон қилиш, ёмонликни кўрганда эса яшириш.

– Қулоқнинг шукри нима?

– Яхшиликни эшитганда сақлаб қолиш, ёмонликни эшитганда эса яшириш.

– Қўлнинг шукри нима?

– Ўзингники бўлмаган нарсага узатмаслик ва ундаги Аллоҳнинг ҳаққини ман қилмаслигинг.

– Қориннинг шукри нима?

– Пастки қисми таом, юқори қисми илм бўлишидир.

– Фаржнинг шукри нимада?

– Аллоҳ таоло айтганидек, «Улар авратларини ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагиларидан (чўриларидан) бошқалардан (зинодан) сақлайдилар. Улар маломат қилинмаслар. Кимки бунинг аксини (зинокорликни) истаса, улар ҳаддан ошувчи кимсалардир». Маъориж сураси, 29 – 31-оятлар

– Оёқлар шукри-чи?

– Агар бу дунёдан ўтиб кетган, ўзинг ҳавас қиладиган бирор кишини билсанг, унинг қилиб ўтган иши каби амал қилиш учун оёқларни ишлатишинг. Бу дунёдан ўтиб кетган, ўзинг нафратланадиган бирор кишини кўрсанг, Аллоҳга шукр қилган ҳолда, унинг амалидан оёқларингни тўсишингдир. Кимда-ким тили билан шукр қилиб, бошқа аъзолари билан шукр қилмаса, бундай одам кийими бўла туриб, уни киймай, бир учидан ушлаб олган ва натижада кийими уни иссиқ-совуқдан, қор-ёмғирдан сақламаган кишига ўхшайди.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг