МАСЖИДГА ТАҲДИД БИЛАН ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛГАНИ УЧУН 50 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ
Қўшма штатларда Миссури штати фуқаросига маҳаллий масжидга таҳдид этиш бўйича айблов эълон қилинди.
49 ёшли Престон Ховард Огасти шаҳри масжидига бир неча марта қўнғироқ қилиб, тажовузкорона пўписаларни айтган учун ҳибсга олинди.
Сванна шаҳрида қўлга олинган гумонланувчи ўз она штатига жўнатилди ва судга тортилди, унга нафрат туфайли таҳдид қилиш моддаси бўйича айблов эълон қилинди.
Судда Хорварднинг телефонда айтган тажовузкорона сўзлари, жумладан, «ўлдирмоқ», «отиб ташламоқ», «қатл қилмоқ», «ёқиб юбормоқ», «калласини олмоқ» каби феъллардан иборат таҳдидлари эшиттирилди. Таҳдидлар рўйхати шу қадар қўрқинчли эдики, залдагиларни даҳшатга солди.
Исломофоб ўзининг «телефон орқали террори» натижасида кўп йиллик қамоқ жазосини ишлаб олди – Қўшма Штатларда бундай таҳдидлар учун жуда қаттиқ жазо қўлланади. Хорвардга 10 марта таҳдид билан қўнғироқ қилганлик айби қўйилмоқда, ҳар бир қўнғироқ учун 5 йил қамоқ жазоси берилиши керак, яъни у фақат 50 йилдан кейингина озод бўлиши мумкин, деб хабар беради St.Louis Today.
info.islom.uz