МақолаларЯнгиликлар

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ (ҳисоби)

Рабиъул аввал ойи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дунёга келган ой, у зотнинг таваллудлари билан дунё файзга тўлган ой.

Бу ойнинг 12- кунида йилнинг илк муборак кечаларидан бири бўлган Валодат (Мавлид) кечаси бор.

Бу ойда иложи борича кўп салавоту саломлар (Салавоти норийя, салавоти мунжия ва салавоти фатҳия каби салавотлар) ўқишга ҳаракат қилиш керак.

 

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ КЎРИНИШИ ВА БОШЛАНИШИ ҲАҚИДА

Ҳижрий Қамарий 1439 йилнинг Рабиъул аввал ойи 18 ноябр куни кўрилган.

Кўриниш вақти 19 ноябр якшанба кунидир.

Ҳилол кўринган давлатлар: Австралия қитъаси, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Гонг Конг, Тайванд, Вьетнам, Таиланд, Янги Гвинея, Малайзия, Филиппин.

Ҳилол: Олмония, Миср, Туркия, Жазоир, Тунис ва Араб ярим оролида кўринмади.

Ҳилол кўрилган куннинг эртаси кун ҳисобланган 19 ноябр Якшанба куни эса Рабиъул аввал ойининг 1-куни ҳисобланади.

 

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг