Таҳорат қиладиган киши қуйидаги мустаҳаб амалларга ҳам риоя қилиши керак:
- Кийимига сув сачрамаслиги учун ердан юқорироқ ўринга ўтириб таҳорат олиш.
- Таҳорат пайтида қиблага юзланиш.
- Таҳорат олиш пайтида бошқа кишидан ёрдам сўрамаслик, лекин ожизлиги ва касаллиги сабабли ёрдам сўраса, жоиз.
- Гапирмаслик (дуолар бундан мустасно).
- Оғиз ва бурунга ўнг қўл билан сув олиб, чап қўл билан қоқиш.
- Ювилиши фарз бўлган аъзоларни яхшилаб ювиш.
- Кенгроқ узукни таҳорат вақтида ҳаракатлантириб қўйиш. Аммо узук тор бўлса, унинг остига сув тегиши учун ҳаракатлантириш шарт бўлади.
- Таҳоратдан сўнг шаҳодат калималарини ўқиш:
“Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳу. Аллооҳуммаж-ъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн”.
Маъноси: “Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккадир, Унинг шериги йўқ ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир. Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил”. (Муслим ривояти).
«НАМОЗ ИБОДАТИ АРКОНЛАРИ» китобидан