МУСЛИМАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА СУРАТЛАРИНИ ЖОЙЛАШЛАРИНИ МАН ЭТИБ ФАТВО ЧИҚАРИЛДИ
Ҳидистондаги Дор ул-улум Деобанд мадрасаси аёлларнинг ижтимоий тармоқларда ўзларини тутиши борасида фатво чиқарди. Мадрасанинг фатволар бўйича бошқармаси Дор ул-Ифта навбатдаги фатвосида аёлларнинг ижтимоий тармоқларга ўз суратларини, айниқса, селфиларини жойлашини ман қилди, деб хабар тарқатади IslamNews сайти DNAIndia га таяниб.
Муфтий Тарих Кашмий ўранган муслималарнинг ўз суратларини ижтимоий тармоқларга юклаш одатига чек қўйиш керак, зеро бу Ислом ақидаларига зиддир. «Исломда муслималарга Facebook, Whatsapp ва бошқа тармоқларга юклаш учун суратга тушишига рухсат йўқ», – деди Кашмий.
Бир мусулмоннинг аёли ижтимоий тармоқларда ҳаддан ортиқ фаоллигидан нолиб муфтийга мурожаат қилиши шундай фатвога сабаб бўлди. Аввал Деобанд мадрасаси муслималарни қош териш ман этиб фатво чиқарганди.
info.islom.uz