Янгиликлар

ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги (29-сентябрдаги 01А/092-сонли) буйруғи ижроси юзасидан Тошкент ислом институтида жорий йилнинг 12 октябр куни Махсус сиртқи бўлимга ўқишга кириш учун имом хатиблар имтиҳон топширган эди.

Бугун имтиҳон натижалари эълон қилинди. Унга кўра юртимизнинг турли вилоятларидан келган 181 та имом хатибдан 60 таси ўқишга қабул қилинди.
Улардан:

Самарқанддан 8 нафар
Тошкент вилоятидан 4 нафар
Тошкент шаҳридан 4 нафар
Бухоро вилоятидан 4 нафар
Фарғона вилоятидан 4 нафар
Андижон вилоятидан 4 нафар
Сурхандарё вилоятидан 4 нафар
Наманган вилоятидан 4 нафар
Қашқадарё вилоятидан 4 нафар
Хоразм вилоятидан 4 нафар
Сирдарё вилоятидан 4 нафар
Қорақалпоқ республикасидан 3 нафар
Навоий вилоятидан 4 нафар
Жиззахдан 4 нафар имом хатиблар қабул қилинди.

Теглар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг