БУДДИСТ ҚИЗ ВА МУСУЛМОН ЙИГИТ СЕВГИСИ

Яқинда Ҳимолай тоғлари этагидаги яшил адирда 300 киши ноодатий бир жуфтликнинг никоҳ маросимига йиғилдилар.
Келин Станзин Салдон буддистлар оиласида ўсган, куёв Муртазо Оға эса мусулмон, деб хабар беради IslamNews сайти New York Times га таяниб. Улар иккиси Кашмир вилоятининг Ладак шаҳарчасидан. Станзин Муртазога турмушга чиқишдан аввалроқ Исломни қабул қилди. Бу муҳаббат тарихи маҳаллий аҳоли ўртасида ҳақиқий талотўпларни келтириб чиқарди. Мазкур никоҳни деб шаҳарда иш ташлашлар, динлараро низолар ва муштлашувлар бўлди. Вазиятга полиция аралашди ва жуфтликнинг никоҳи масаласида ҳатто суд ҳам бўлиб ўтди. Севишганлар маълум муддат дарғазаб буддистлардан яшириниб юришга мажбур бўлдилар. 30 яшар Станзиннинг отаси, айниқса, қаттиқ ғазабланди. У қизининг юзига тупурди, бақирди, ҳатто уни “жодудан халос этиш” учун шаманларни ҳам чақирди. Қиз ташвишланиб қаттиқ озиб кетган бўлса ҳам, таслим бўлмади. Станзин барибир Исломни қабул қилди, сентябрь ойида эса жуфлик мусулмон анъаналарига мувофиқ никоҳдан ўтдилар.