Ислом тарихиМақолалар

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН УМАР ВОҚИДИЙ

«Ал-мағозий» асари муаллифи

Ислом оламидаги муаррих ва ҳадис илмининг билимдони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар Воқидий ҳижрий 130 (милодий 747) йили Мадинаи мунавварада таваллуд топган.

Илм талабида Ҳижоз ва Шом юртларини кезган ва баъзи тобеинлар билан кўришган. Шунингдек, у Муҳаммад ибн Ажлон, Ибн Журайж, Савр ибн Язид, Муаммар ибн Рошид, Усома ибн Зайд Лайсий ва Авзоийлардан ҳадис ривоят қилган.

Ҳижрий 180 йили Ироққа боради ва Халифа томонидан Бағдодга қози этиб тайинланади.

 

Китоблари:

«Тафсирул Қуръон»

«Ал-мағозий»

«Фатҳу ифриқия»

«Фатҳул ажам»

«Фатҳу Миср вал Искандария»

«Ахбору Макка»

«Ат-табақот»

«Футуҳул Ироқ»

«Сийрату Аби Бакр ва  вафотуҳу»

“Тарихул фуқаҳо»

«Мақталул Ҳусайн»

«Зарбуд данонир вад дароҳим».

 

Имом Воқидий вафотига қадар Бағдодда қозилик қилган ва ҳижрий 207 (милодий 823) йили вафот этган.

Теглар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг