Янгиликлар
Тошкентда Ислом ҳамжиҳатлигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 17-22 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайти хабар бермоқда.
Унда Озарбайжон, Россия, Буюк Британия, Германия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатлардан вакиллар иштирок этиши кўзда тутилган.
Айни кунларда конференцияга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.