2017 йил 19 сентябр куни “Ислом ота” жомеъ масжиди ходимлари масжид имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов бошчилигида муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирокини қўллаб қувватлаш ҳамда қиладиган маърузаларида муваффақият сўраб, Қуръони карим хатми ҳамда “Салавоти ножия” ўқилди. Пешин намозидан сўнг қилинган Хатмлар сўнгида жамоатга юзланиб, юртимизда турли соҳалар қатори диний соҳада, айниқса, Ислом маърифати бўйича олиб борилаётган хайрли ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Сўнгра, дунёда мусулмонлар ҳаёти, жумладан, Мьянма давлатида юз бераётган Аракандаги Роҳинжа мусулмонларига қарши ҳаракатлар, турли тазйиқ ва қатлиомлар қораланди. Ўзбекистон ҳукуматининг унга бефарқ қолмасдан, инсонпарварлик ёрдами юборгани ҳақида маълумот берилди. Сўнглар хайрли дуолар қилиниб, президентимизнинг Ассамблея минбарида дунё ҳамжамияти нигоҳида юртимизда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, халқаро миқёсда давлатлар билан муносабати каби масалаларни баён қилиб беришларида, айниқса, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашдан иборат бўлган энг муҳим устувор вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги ишларида Аллоҳ таолодан мадад сўраб дуо қилинди.