Мақолалар

ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Ҳайит намозини ўқиш учун аввало қуйидагича ният қилинади:

“Икки ракат ийдул-Азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, юзимни қиблам бўлган Каъбага қаратиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан адо этишни ният қилдим”.

Имом домла ифтитоҳ (намозни очувчи) такбири – “Аллоҳу акбар”ни айтса, муқтадий (яъни, имомга эргашувчи намозхон) “Аллоҳу акбар” деб такбирни айтиб намозга қўшилади ва санони ўқийди.

“Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика, ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук.

Сўнгра имом домла уч бор “Аллоҳу акбар” деб такбир айтади. Муқтадий ҳам қўлини қулоғи баробарига кўтариб ушбу такбирларни айтади.

Такбирлар орасида қўлни боғламасдан, ёнга туширилади.

Кейин имом домла “Фотиҳа” сурасини ҳамда бирор зам сурани жаҳрий (овоз чиқариб) ўқийди ва рукуъ учун “Аллоҳу акбар” деб такбир айтади. Муқтадий қироат вақтида жим туриб эшитади, қироатни ичида ҳам такрор қилмайди. Рукуъ ва сажданинг тасбиҳларини айтади.

Имом домла иккинчи ракатга туриб, “Фoтиҳа” ва бирор зам  сурани ўқийди ва уч марта “Аллоҳу акбар” деб такбир айтиб тўртинчисида рукуъга боради. Муқтадий ҳам уччала такбирда ҳам қўлини қулоғи баробарига кўтариб такбир айтади. Tакбир ораларида қўллар ёнга туширилади. Рукуъ ва саждалар адо қилинади.

Шу билан қаъдага ўтирилиб “Ташаҳҳуд” ҳамда “Салавотлар” ва “Дуо”лар ўқилиб, аввало ўнг, сўнг чап томонга салом берилади ва намоз тугатилади.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг