РОССИЯ УЛАМОЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ “ИСЛОМ ОТА” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
Бугун 24 июль куни расмий сафар билан Тошкент шаҳрига келган Россия уламоларидан иборат делегация “Ислом ота” жомеъ масжидига ташриф буюрдилар.
Россия уламолари делегацияси таркибида:
- Альбир ҳазрат Крганов – Россия мусулмонлари диний жамияти раиси, Чувашия Республикаси мусулмонлари идораси раиси.
- Камиль ҳазрат Самигуллин – Татаристон Республикаси муфтийси.
- Мансур Жалолитдинов – Татаристон муфтияти ўринбосари
- Рафиқ Мухаметшин – фан ва таълим бўйича муфтий муовини, Россия ислом университети ректори.
- Шакиров Рамиль Анварович – Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги вакили ва бошқа мартабали меҳмонлар бор эдилар.
Делегацияни “Ислом ота” жомеъ масжиди имом ноиби Ф.Дўлаев, масжид мутаваллиси М.Мирсалиов кутиб олиб, масжид тарихи ва фаолияти билан таништирдилар. Ташриф давомида меҳмонлар масжиднинг қайта қурилгани, унинг таҳоратхонаси ва ундаги шарт-шароитлар, масжид хонаҳоҳи, кутубхоналарини кўриб, катта таассурот қолдирганини билдирдилар. Ташриф сўнгида меҳмонлари билан зиёфат дастурхони устида ўзаро фикр алмашилди.
Маълумот учун: Россия уламоларининг юртимизга ташрифи доирасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек азиз меҳмонлар Тошкент ислом университетида бўлишади, Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги кўҳна обидаларни зиёрат қилишади.