ТАЪЗИЯ
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
Бугун бутун умрини Қуръони карим хизматига бағишлаган устозларимиздан бўлган Раҳматуллоҳ қори домламизнинг бошларига оғир мусибат тушди. Қори домланинг фарзанди аржумандлари, Қуръони карим ҳофизи – Каримуллоҳ қори фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Шу муносабат билан “Ислом ота” жомеъ масжиди жамоаси устозимиз Раҳматуллоҳ қори Обидовга ҳамда у кишининг оила аъзоларига, фарзандларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Аллоҳ таоло бу марҳум аҳли Қуръон, қори биродаримизнинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, у дунёга ўзларига ҳамроҳ қилсин, Ўз мағфиратига олиб, охиратини обод қилсин!
Марҳумнинг ота-оналарига, қариндош-уруғлари ва барча яқинларига гўзал сабр ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
“Ислом ота” жомеъ масжиди имом-хатиби
Абдулҳаким қори Комилжон ўғли ҳамда масжид жамоаси