Янгиликлар

“БАҒДОДНИНГ ҚУЛАШИ” КИТОБИ СОТУВГА ЧИҚДИ

Таниқли блогер, журналист, таржимон ҳамда диний-маърифий руҳдаги қатор рисолалар муаллифи Адҳам Атажановнинг “Бағдоднинг қулаши” деб номланган китоби нашрдан чиқди. Адҳам Атажанов узоқ вақт интернетда миллий контенетни бойитиш жабҳасида хизмат қилиб келади. Яъни, ўзбек интернет журналистикасига ўзига яраша хисса қўшиб келаётган шахслардан. У ташкил қилган ўзбек тилидаги ўнлаб маърифий сайтлар катта рейтингларга эга бўлиб, шунинг билан бирга жуда нодир сайтлар ҳисобланади.Янги нашрдан чиққан китоб: “Дилбар адиб Абдулла Қодирий бетакрор “Ўткан кунлар” романи шундай сўзлар билан бошлайди: “Мозийға қайтиб иш кўрмак хайрлик, дейдилар”.  Ҳақ гап. Зеро, тарих – кўзгу, унда инсоният ўз хатоларини кўриб, келажак учун керакли хулосалар чиқариб олишдек  имконият тақдим этади…”, деб бошланган.
Муаллиф шундай таъкидлайди: “Ушбу тўплам дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон оламининг маърифи меҳвари номи ила тарихда қолган Бағдоднинг таназзулга юз тутиши, бунга сабаб бўлган омиллар ҳақида”. Китоб тарихга қизиқадиган кенг омма эътиборига мўлжалланган.
Манба: kun.uz
ЭСЛАТМА: Мазкур китобни “Bookmarket” китоб дўконидан сотиб олиш мумкин.
Манзил: Кичик ҳалқа йўли, Чилонзор тумани, 9-а, 20-уй.
Мўлжал: Жаҳон тиллари университети ва Афруз тўйхонаси ўртасида, Минутка диет-кафе ёнида. Urgaz гиламлар дўкони рўпарасида. (Google карта бўйича “Bookmarket” ёзиб излаш мумкин).
Мурожаат учун тел.: +99890 9997998; +99899 8308716; +99871 275-59-80


Теглар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг