Мақолалар

МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН ТАВСИЯЛАРИ

Дунё ҳаётининг завқлари ва чексиз ташвишлари мусулмон кишини алдаб қўймасин. Шоир айтганидек:

Нафс роҳат истар, ибодат риёзат истар,

Тарки роҳат, рағбати риёзат қилган мумтоз бўлур.

Яъни, инсон табиати доим роҳат-фароғатда яшашга, машаққатлардан узоқ бўлишга, мукофотларга осонлик билан эришишга мойил бўлади. Ибодатлар эса, доим машаққат, заҳмат, риёзат билан адо қилинади. Иймони учун ҳаракат қилган, машаққат чеккан, қийинчиликларга бардошли бўлган кишилар эса дунёда ҳам охиратда ҳам мақбул бўладилар, саодатга эришадилар.

Нафсга эргашмаслик керак, унинг асосан дунё ва охиратда катта зарарлар келтириб чиқарадиган нарсаларга ҳавас қилдиришини эътиборга олсак, ўша орзу-истакларни ақл элагидан ўтказиб, зарарларга қарши туриш керак. Қонуний Сулаймон бу ҳақиқатни шундай чиройли тарзда баён қилган:

“Нафс насибасин эй Муҳиб, бермагил ҳайвон сифат,

Нафсни забт эт, ориф бўл, оламда инсонийлик шудир”.

Шайтоннинг инсонни доим алдаш пайида бўлишини ҳам асло унутмайлик; ҳатто бунинг учун баъзида бизга тўғри ва мантиқийдек кўринган муҳокамалар натижасидаги қарорлар ҳақиқатга ўхшаб кўринса-да, солиҳ кишиларни ҳам йўлда тараддудга солгани, обидларни адаштирганини эсдан чиқармаслик, доим хушёр бўлиш керак. Дин ва шариатга хизматда сусткашлик қилиш учун ҳеч қандай узр қабул қилинмайди. Энг асосий қоидамиз бўшашмаслик, ғафлатга тушиб қолмаслик, ҳар доим, ҳар нафасда, ҳаттоки, олди-сотди ишларимизда ҳам ҳушёр бўлишимиз керак. Бизни ўз домига тортишга тайёр турган нафсни унутмайлик.

“Ибодатнинг мақбули оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир” ҳақиқати доимо ёдимизда бўлсин, бугунги кунимиз кечаги кунимиздан тараққий этган бўлиши керак. Барча ҳолимизда ҳам ўз ўрнимизни йўқотмаслигимиз керак. Ҳаётнинг ҳар онида доим илгарилаш, тўхтамаслик, ҳаракатда бардавом бўлиш лозимлигини ўз-ўзимизга ҳар доим эслатиб туришимиз лозим.

Маҳмуд Асъад ЖЎШОН

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг