ЯНГИ АРАБЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ – “АЛ-ҚОМУС” НАШРДАН ЧИҚДИ
Араб тилини мукаммал ўрганувчилар учун янги – “Ал-Қомус” қомусий луғат китоби нашр қилинди. Ушбу луғат барча араб тилини ўрганувчилар учун мўлжалланган бўлиб, режа бўйича 4 жилддан иборат. Ҳозирда китобнинг 100 мингга яқин сўздан иборат бўлган 1-жилди нашрдан чиқди. Яқин кунларда 2-жилди ҳам нашрдан чиқади.
“Ал-Қомус” қомусий луғатининг афзалликларидан бири классик ва замонавий араб адабий ва сўзлашув тилидаги сўз ва ибораларни, шунингдек, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид атама ва тушунчаларни ўз ичига олади. У барча арабшунос, манбашунос-тарихчилар ва араб тили ўрганувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Китобнинг тўлиқ номи:
Ал-қомус (Арабча-ўзбекча қомусий луғат) I-жилд
Нашриёт: “Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи”.
Саҳифаси: 846 бет
1-жилднинг ўзи “Алиф” ҳарфидан “Хо” ҳарфигича бўлган сўзлар луғатини ўзида жамлаган.
Китоб харид қилишни истаганлар янги очилган “Book Market” китоб дўконига мурожаат қилишлари мумкин.
Китобни онлайн тарзда харид қилганлар учун Республика бўйича етказиб бери хизматлари ҳам мавжуд.
Мурожаат учун телефонлар:
+99890 9997998
+99899 8308716
+99871 2755980
www.bookmarket.uz
t.me/bookmarketuz