АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ ҲАҚЛАРИДА УЛАМОЛАР ФИКРИ
Буюк имом, Ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Нўъмон ибн Собит – Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ўз замоналарида жуда катта ҳурматга сазовор бўлганлари, у зотнинг Ислом фиқҳи ва ақидаси бобидаги хизматлари беқиёс. Қуйида машҳур уламоларнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида билдирилган фикрларнинг зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қолдирилганларини келтириб ўтамиз:
“Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ буюк омонатдор, Аллоҳ таолонинг розилигини ҳар бир нарсадан устун қўядиган ва бошларига қилич келса ҳам, Аллоҳ йўлида сабр қиладиган зот эдилар”.
Вакиъ ибн ал-Жарроҳ. (Имом Шофеъийнинг устозлари)
“Фиқҳ илмини ўрганадиган ҳар бир инсон Абу Ҳанифанинг боқимандасидир”.
“Ҳеч қайси она Абу Ҳанифадан кўра ақллироқ кишини дунёга келтирмади”.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи
“Албатта, Абу Ҳанифа илмда, тақвода, зуҳд ва охиратни эслашда мисли кўрилмаган мақомда эдилар. Халифа Мансурнинг буйруғига биноан волий бўлиш учун қамчи билан калтаклансалар ҳам, унинг айтганини қилмадилар. Аллоҳ таоло у зотни раҳматига олсин ва рози бўлсин бўлсин”.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
“Уламолар: “Аллоҳ таоло Абу Ҳанифани фиқҳ, илм, саховатпешалик ҳамда Қуръоний ахлоқ билан зийнатлаб қўйди”, деб айтар эдилар”.
Имом Абу Юсуф
“Икки кўзим Абу Ҳанифадек зотни кўрмади”.
Суфён ас-Саврий
“Аллоҳга қасамки, албатта, Абу Ҳанифа Аллоҳ ва Унинг расули келтирган нарсани тушунишда бу умматнинг энг билимдонидир”.
Яҳё ибн Саъид ал-Қаттон.
Олимжон Аллоҳқули тайёрлади.