Мақолалар

ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ

    Бугунги кунда жаҳонда гиёҳвандликка ружуъ қўяётганлар сони кўпайиб бормоқда. Жаҳон ҳамжамияти ҳар йили бу иллатга қарши кураш учун катта маблағлар сарфлаб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб боради. 26-июнь куни ҳам Халқаро миқёсда гиёҳанликка қарши кураш куни деб эълон қилинган. Бу иллатнинг нақадар зарарли, жамият учун хавли ва тузалиши қийин эканлиги барчага аён. Қуйида гиёҳвандлик ва унга доир хулосаларни келтириб ўтамиз:

Гиёҳвандлик – инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик.

Наркотик моддаларга ўрганиб қолиб, уларни истеъмол қилмасдан туролмаслик, гиёҳвандликдир. Унга чалинган кишининг борган сари ҳолдан тояди, ҳиссиётлари қўполлашади, маънавий қиёфасидан маҳрум бўлади.

БМТнинг Гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан тайёрланган ҳисоботда қайд этилишича, ҳар йили кенг тарқалган ва хавфли деб ҳисобланган гиёҳванд моддаларнинг 75-80 тоннаси ўз истеъмолчиларини топаяпди.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши дунёдаги энг муҳим долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Дунё бозоридаги опий гуруҳидаги наркотик моддаларнинг 85% Афғонистонда ишлаб чиқарилган героин ва опий ташкил топмоқда.

Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, опий гуруҳидаги моддаларнинг айланиши эвазига олинаётган даромад 68 млрд АҚШ долларни ташкил қилиб, улардан 61 млрд героин истеъмолчилари, 7 млрд опий истеъмолчилари ҳисобидан орттирилган.

Жами дунё бўйича гиёҳвандликка  чалинганларни даволаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун 200-250 млрд АҚШ доллари ҳажмидаги маблағ зарур.

Афғонистондан ҳар йили 900 тоннага яқин опий ва 375 тонна героин олиб чиқиб кетилмоқда. Иш билан банд бўлган афғонистонлик ҳар ўн кишидан бири гиёҳванд ўсимликларни етиштириш билан шуғулланаётган экан.

Экспертларнинг фикрига кўра, гиёҳванд моддаларнинг Россия ва Европага трафигидан тушадиган даромад 17 млрд АҚШ долларни ташкил этади.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, Афғонистонда 2001 йилда халқаро кучлар киритилгандан сўнг бу ерда наркотик моддаларни тайёрлаш бир неча баравар кўпайган. Бундан кўриниб турибдики, гиёҳванд моддаларнинг тайёрланиши савдоси ва истеъмолига қарши олиб борилаётган кураш кутилган самара бермаяпти.

БМТ наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг баҳоларига кўра, тақиқланган гиёҳванд моддаларни 230 млн.га яқин одамлар, яъни дунёнинг 15 ёшдан 64 ёшгача аҳолисининг 5% ҳаётига камида бир марта қабул қилган.

Дунё аҳолисининг 0,6%, яъни 27 млнга яқин шахслар героин ва кокаин моддаларга бўлган қарамликдан  азият чекувчи “муаммоли гиёҳвандлик”дир.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида нарковазиятга салбий таъсир кўрсатадиган асосий фактор Афғонистонда опий ва героин гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқаришнинг давом этишидир.

Ҳар йили афғон опийси туфайли дунё миқёсида 100 минг кишининг умри ҳазон бўлмоқда.

Бугун дунё наркобозорида героин энг кўп тарқалган гиёҳванд моддадир (90%).

БМТнинг гиёҳвандлик ва наркотрафикка қарши кураш бўйича ҳисоботида таъкидланишича, дунё миқёсида 201 млн.дан ортиқ киши ёки сайёрамиз аҳолисининг 5 %, ҳеч бўлмаганда бир маротаба турли кўринишдаги гиёҳванд моддаларни қабул қилган.

БМТ томонидан тайёрланган ҳисоботда маълум қилинишича, ҳар йили дунё миқёсида гиёҳвандликка чалинган 200 минг киши ҳаётдан кўз юммоқда. Бу йўл транспорт ҳодисалари чоғида қурбон бўлганлар сонидан 6 маротаба кам, аммо хавотирланмасликка  асос йўқ.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, сўнги йилларда опий ва кокаин миқдори халқаро миқёсда камаймоқда, аммо марихуана ва наша миқдори ортиб бормоқда. Кокаин миқдори ёшлар ўртасида кенг тарқалгани Испания, Англия, Италия мисолида кўриш мумкин. Шунингдек, сунъий наркотик – амфетамин истеъмоли ҳам ортиб бормоқда. Амфетамин тўлқини ҳатто Африканинг қашшоқ мамлакатлари Осиё ва Жанубий-Шарқий  Осиё мамлакатларини ҳам қамраб олмоқда.

Мазкур маълумотларга эътибор қаратиб хулоса қиладиган бўлсак, ота-оналар, ўқитувчи-мураббийлар ҳамда маҳалланинг олдида жуда катта масъулият бор. Атрофимиздагиларга эътиборли бўлайлик.

Теглар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг