Мақолалар

ОТАСИ БОР ИНСОНЛАРНИНГ БАҒРИ БУТУН

 Бўлса   ҳамки  қаттиқ  нони  эгни  юпин,

Отаси  бор  одамларнинг  бағри   бутун.

Кеч   бўлмасдан  биродарим  тушун  бугун

Онаси  бор  одамларнинг  бағри  бутун.

 

Баъзида  мен  тушунмадим  онамни  ҳам,

Энди  дўстлар  эшитинглар  ноламни  ҳам.

Онаси  йўқ  одамларнинг  бағри  куйган,

Онаси  бор  одамларни  ҳамма  суйган.

 

Борлиғингиз, меҳрингизни  бизга бериб,

Узоқларга  ота  кетманг  ризқ  қидириб.

Отаси  йўқ  одамларни  бағри  тутун,

Отаси бор одамларнинг  бағри бутун.

 

Эллик  ёшга етганимда мен тушундим,

Етимликнинг  азобларин   энди билдим.

Отаси бор  одамларнинг  бағри  бутун,

Онаси  бор  одамларнинг  бағри  бутун.

 

Мен  айтайин  гоҳ йиғлатиб, гоҳ кулдириб,

Юракдаги  армонларим гоҳ билдириб.

Отаси бор  одамларнинг  бағри  бутун,

Онаси  бор  одамларнинг  бағри  бутун.

 

Бўлса   ҳамки  оши ширин,зарли устун,

Отаси йўқ одамларнинг бағри тутун.

Бўлса  ҳамки қаттиқ нони эгни  юпун,

Отаси бор  одамларнинг  бағри  бутун.

Кеч  бўлмасдан  биродарим  тушун  бугун,

Онаси  бор  одамларнинг  бағри  бутун.

 

Саидова  Карима.

Яшнобод тумани  ҳудуд  отинойиси 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг