МЎМИННИНГ ҚАЛБИНИ СЕВДИМ ЗИЁДА
Мўминнинг қалбини севдим зиёда,
Мўминлар сафида бўлсам дунёда.
Қисматнинг тошини елкамга ортиб,
Ҳаёлим шаҳрини кездим пиёда. . .
Мўминнинг қалбини севиб зиёда,
Муҳаммад уммати бўлдим дунёда.
Саломим бўлсин сизга зиёда,
Соллаллоҳу ъала Муҳаммад!
Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам!
Машрабнинг арқони бўйнимда турар,
Қўлимга қарасам томирим урар.
Ширин куламан аччиқ қиёматда,
Томиримда душманим қаҳқаҳа урар.
Мўминнинг қалбини севдим зиёда,
Муҳаммад уммати бўлдим дунёда.
Саломим бўлсин сизга зиёда,
Соллаллоҳу ъала Муҳаммад!
Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам!
Қодирийни отганлар кофир дўстларим,
Халложни чопганлар ғофил дўстларим.
Ғафлат уйқусидан чўчиб уйғонсам,
Менга кўзгу бўлинг ошиқ дўстларим.
Мўминнинг қалбини севдим зиёда,
Муҳаммад уммати бўлдим дунёда.
Саломим бўлсин сизга зиёда,
Соллаллоҳу ъала Муҳаммад!
Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам!
Бағрига олармикан қоп- қора тупроқ ,
Ўзидан бўлганмизку! Ўзига қайтсак?
Бизга боқармикан. . . Жамоли Оппоқ?
Бизга боқармикан . . . Фирдавсда Аллоҳ?
Мўминнинг қалбини севдим зиёда,
Муҳаммад уммати бўлдим дунёда.
Саломим бўлсин сизга зиёда,
Соллаллоҳу ъала Муҳаммад!
Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам!
Мўминнинг қалбидан олайлик ибрат,
Мўминлар қалбидир Фирдавси жаннат.
Мўминда ўлим ҳам эмасдур дахшат,
Чунки унда бордур гўзал охират.
Мўминнинг қалбини севдим зиёда,
Муҳаммад уммати бўлдим дунёда.
Саломим бўлсин сизга зиёда,
Соллаллоҳу ъала Муҳаммад!
Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам!
Мўминнинг қалбини севдим зиёда,
Мўминлар сафида бўлсам дунёда.
Тақдирнинг юкини сабрга ортиб
Тафккур оламин кездим пиёда.
Мўминнинг қалбини севдим зиёда,
Муҳаммад уммати бўлдим дунёда.
Саломим бўлсин сизга зиёда,
Соллаллоҳу ъала Муҳаммад!
Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам!
САИДОВА Карима.
Яшнобод тумани ҳудуд отинойиси