Янгиликлар
МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК-2
Аввал маълум қилганимиздек, жорий йилнинг июн ойидан эътиборан “Ислом ота” жомеъ масжиди ҳамда Яшнобод туманидаги “NIKAMED” тиббиёт маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик натижаси ўлароқ навбатдаги хайрли тадбир 5 июн куни ўтказилди. Унда марказ мутахассислари “Ислом ота” жомеъ масжидига ташриф буюриб, масжид ходимлари ҳамда намозхонларни кўрикдан ўтказдилар.
Маълумот учун: “Ислом ота” жомеъ масжиди раҳбарияти ташаббуси билан масжидга келган намозхонлар, мусофирлар, меҳмонлар, кекса ёшдаги кишилар, кам таъминланганлар, меҳнат фахрийлари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари бу хизматдан бепул фойдаланадилар.