Янгиликлар

МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК

2017 йил июн ойидан эътиборан “Ислом ота” жомеъ масжиди ҳамда Яшнобод туманида янги фаолият бошлаган “NIKAMED” тиббиёт маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Марказ мутахассислари 30 май куни “Ислом ота” жомеъ масжидига ташриф буюриб, масжид ходимлари ҳамда намозхонларни кўрикдан ўтказдилар.

Жомеъ масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Комилжон ўғли ташаббуслари билан “Ислом ота” жомеъ масжиди жамоаси, масжид қавми, масжидга келган намозхонлар, мусофирлар ва ташриф буюрган меҳмонлар ўз соғликларини мазкур тиббиёт ташхис марказида бепул амалга оширишлари мумкин. Айниқса, икки томонлама келишувга кўра, кекса ёшдаги кишилар, кам тахминланганлар, меҳнат фахрийлари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари бу хизматдан бепул фойдаланадилар. Тиббиёт марказида қуйидаги мутахассислар хизматингизда бўлади:

  1. Терапевт
  2. Педиатр
  3. Кардиолог
  4. Невропатолог
  5. Гинеколог
  6. Уролог
  7. Оториноларинголог
  8. Эндикронолог
  9. Хирург
  10. Физиотерапевт

 

Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 569-уй.

Телефон: (+99871) 295-83-83, (+99871) 295-92-02, (+99871) 295-91-71

Email: nikamedical@mail.ru

Кўпроқ кўрсатиш

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг