
❓1995-САВОЛ: Норка терисидан тайёрланган пальто ва телпакларни кийиш, улар билан намоз ўқиш жоизми? Чунки норка гўшти ейилмайдиган ҳайвон-ку?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа ҳар қандай жониворнинг териси ошланиш билан пок бўлади. Гўшти ейилмайдиган ҳайвон бўлсада териси ошланиб, ундан кийим тикилса, ўша кийимда намоз ўқиш, жойнамоз тикилса, устида намоз ўқиш, идиш ясалса, ичига сув қуйиш жоиз ҳисобланади. Лекин пок дегани уни истеъмол қилиш ҳалол дегани эмас. Чунки мазкур ҳайвонлар териси ошлагандан кейин ҳам ейиш учун ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.