Янгиликлар

Йўлдошали домла Навоий вилоятидаги «Mаҳаллий Азизон» жомеъ масжидида жума намозини ўқиб бердилар

Бугун, 31октябрь жума куни Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги «Mаҳаллий Азизон» жомеъ масжидига жума намозини ўқиб бериш ва маъруза учун ташриф буюрдилар.
«Қарз зиммадаги оғир масъулият!» мавзусида маъруза қилиб, барчага керакли, долзарб масалалар ва ечимини баён қилиб бердилар. Қарз бериш – Аллоҳга яқин қиладиган амаллардан. Қарз беришда ўртада раҳм-шафқат ҳисси уйғонади, бир биродарининг машаққати енгиллайди, унинг ташвиши аритилади. Қарз олувчи ҳам имкони борича муддатида, тезроқ қарзини қайтариши, бўлмаса, қарз берган кишига зулм қилиб қўйган бўлади. Шу каби масалалар Қуръон ва ҳақдислар асосида баён қилиб берилди.
Суҳбат якунида бутун дунё мусулмонлари, хусусан, юртимиз ва халқимиз, жомеъ масжид қавми, жамоаси ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Аллоҳ таоло бундай суҳбатларни бардавом ва манфаатли қилсин.

➫ www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг