Янгиликлар

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари сони қарийб 565 минг нафарга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этган (ўриндошларсиз).

Ушбу кўрсаткич 2015/2016 ўқув йили бошига солиштирилганда 170,9 минг нафарга ёки 43,4 фоизга ошган.

Ўқитувчиларнинг 71 фоизи ёки 401,3 минг нафарини аёллар, 29 фоизи 163,6 минг нафарини эркаклар ташкил этган.

Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони йиллар кесимида:

  • 2015/2016 — 385 минг;
  • 2016/2017 — 390,6 минг;
  • 2017/2018 — 409,4 минг;
  • 2018/2019 — 444,2 минг;
  • 2019/2020 — 486,6 минг;
  • 2020/2021 — 508 минг;
  • 2021/2022 — 510 минг;
  • 2022/2023 — 521,6 минг;
  • 2023/2024 — 547,8 минг;
  • 2024/2025 — 564,9 минг.

Манба: xabar.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг