Янгиликлар

СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР

11 сентябрь, куннинг иккинчи ярмида Бишкек шаҳрида “Сирожиддин Ўший ва унинг ислом илмларига қўшган ҳиссаси” мавзусида Туркий давлатлар олимларининг халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. 

 Унда Туркий давлатлар муфтийлари, хусусан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли уламолар, етук исломшунослар ва диний соҳа ходимлари қатнашди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда тадқиқотчи ва олимлар, жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази раҳбари ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев ҳамда ушбу марказ уламоси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров маъруза билан иштирок этди.

 Аҳли сунна вал жамоа уламолари соф эътиқодни авлодларга етказишда таълиф этган мухтасар матнлар ичида Сирожиддин Али ибн Усмон Ўшийнинг “Бадъул амолий” асари муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

 Асарда асосий эътиқодий масалалар Ҳанафий мазҳаби ва Мотуридий ақидаси бўйича лўнда баён этилгани, турли нусхалари мавжудлиги, унга кўплаб шарҳлар ёзилгани қайд этилди.

Дарҳақиқат, “Бадъул амолий” асари саккиз юз йилдан буён соф эътиқодни шакллантиришда беқиёс аҳамият касб этиб келмоқда ва бугунги кунда ҳам ёшларни ёт ғоялардан муҳофаза қилиш ва маънавий комилликни таъминлашда муҳим манба ҳисобланади.

 Анжуманда сўзга чиққанлар Ўшда туғилиб, Самарқандда илмий фаолият олиб борган, Фарғона водийсида хизмат қилиган, туркий халқлар учун муштарак уламо саналган Сирожиддин Ўший асарлари ва уларнинг тадқиқи, Мовароуннаҳрда X–XII асрларда ислом илмлари ривожи ва мадрасалар ҳолати, туркий тилдаги асарларнинг ислом илмларини тарқатишдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ушбу илмий мерос бугун ҳам долзарб, туркий дунё маънавий тараққиётида жуда муҳим экани маърузачилар томонидан эътироф этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг