Янгиликлар

КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ САҲИФАЛАРИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАДА

#Янгиликлар

2025 йилнинг 25 январидан 25 майига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган “II Халқаро Ислом санъати биенналеси” бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан исломий мерос, нодир қўлёзмалар, ҳаттотлик ва наққошлик ижодлари, қадимий тангалар, либослар ва бошқа ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонининг икки саҳифаси ушбу кўргазмага қўйилган. Мазкур экспонатни намойиш этиш ташаббуси Ўзбекистондаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илгари сурилди.

***

Кўргазмадаги иштирок ва унга тайёргарлик жараёни бир неча босқичда амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идора кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонини шахсан кўздан кечириб, унинг ҳимояси, келажак авлодга етказилиши ва халқаро кўргазмаларда муносиб тақдим этилиши борасида муҳим кўрсатмалар бердилар.

Кўргазмага йўл олган вакилимизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқуловлар хайрли дуолар билан кузатиб, ушбу намойиш юртимиз ва исломий мерос учун манфаатли бўлишини тиладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин Маҳкамов Жидда шаҳрига бориб, кўргазма махсус гуруҳи вакиллари ҳамда Франциянинг Лувр музейи реставратори билан ҳамкорликда Катта Лангар Қуръони саҳифаларини кўргазма залидаги махсус жиҳозга жойлаштирди.

Айтиш мумкинки, Катта Лангар Қуръони Ислом тамаддунининг ноёб дурдонаси бўлиб, унинг саҳифалари жаҳон илмий жамоатчилиги ва санъатшунослари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

***

Халқаро Ислом санъати биенналеси дунё бўйлаб кўплаб таниқли санъатшунос, тарихчи ва илмий жамоатчилик вакилларини бирлаштирадиган йирик кўргазмалардан ҳисобланади. Унда Ўзбекистоннинг бебаҳо исломий мероси намойиш этилиши мамлакатимиз маданий-илмий меросини дунё ҳамжамиятига танитишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг