МақолаларФиқҳ

БАРМОҚЛАРНИ БИР-БИРИГА КИРИТИШ МАСАЛАСИ

#Фиқҳ

Ислом динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،

“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг