2024 йил 23-31 октябрь кунлари Туркиянинг Шанли Урфа вилоятида бўлиб ўтадиган “Туркия Қуръони каримни ёд олиш ва гўзал тиловат қилиш бўйича халқаро мусобақанинг IX сессияси” бўлиб ўтади.
Мазкур халқаро мусобақада “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 4-курс талабаси Обидов Аббосхон Саидмурод ўғли иштирок этиш учун бугун Туркия давлатига жўнаб кетади.
Шу муносабат билан Аббосхон қори кеча, 22 октябрда “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимига келиб, бўлим мудири Устоз Шайх Алижон қоридан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати