Жорий йилнинг 26 июль, жума куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Навоий вилояти, Қизилтепа тумани «Боязид Бастомий» жомеъ масжидида бўлдилар. Намозга йиғилган жамоатга «Бир ҳадис шарҳи» асосида бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлган Исломда тафриқага тушмаслик, бирлик-бирдамлик, турли оқим ва қарашлардан, мазҳабсизликдан йироқ бўлиш, умматнинг бирдамлиги, ёшларга муҳим ўгитлар борасида маъруза қилдилар. Маърузадан сўнг жума намозини ўқиб бердилар.
www.islomota.uz