Янгиликлар

«ИСЛОМ ОТА» ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

«Поклик иймоннинг ярмидир». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 15 аср муқаддам баён этган бу сўзлар ислом олимлари, улуғ аждодларимиз ҳамда ота-боболаримиздан бизгача мукаммал даражада, комил иймон ила етказилиб, амал қилишда давом этиб келинмоқда. Авлодлар шу йўсинда тарбияланиб вояга етмоқдалар.

Шунга асосан, бугун – 16 март – шанба куни «Ислом ота» жомеъ масжидида ҳам Рамазон ойи муносабати билан ободонлаштириш, покизалик куни — ҳашар ўтказилди. Унда масжид аҳли масжид ҳовлиси, атрофи, қабристон ҳудудида тозалик ишлари олиб бордилар. Манзаралаи дарахтларга ишлов берилди.

Мазкур поклик, покизалик ва озодалик қадриятининг янада давом эттирилиши, келажак авлодга гўзал ўрнак бўлиш мақсадида ҳар йили ўтказиб келинади.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг