Бу масжиднинг номи «Масжиди уммул-мўминин – Оиша розияллоҳу анҳо»дир. Бу Масжидул-ҳарамни шимол томонида бўлиб, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. Мана шунинг ўрни ҳарамнинг чегарасидаги ўринга яқинроқдир. Ҳижрий тўққизинчи ҳажжатул-вадоъ йилида уммул-мўминин Оиша розияллоҳу анҳо умрани ният қилиб эҳромга кирганлари учун бу маконга масжид қурилди ва у онамизнинг исмлари билан аталди. Худди шу нарса Жобир розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган. Оиша розияллоҳу анҳо ҳайз кўриб Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча ҳаж амалларини бажарганлар. Ҳайздан пок бўлгач, Каъбани зиёрат қилганлар. Тавоф қилиб бўлиб: «Эй Аллоҳнинг расули, сизлар ҳаж ва умра ибодатини бажарасизлар-у, мен ҳажнинг ўзини бажараман, холосми?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдураҳмон ибн Абу Бакрга Оишани бирга олиб, Танъимга бориб, ҳаждан кейин зулҳижжа ойида бирга умра қилиб келишни буюрганлар.
Ибн Журайж: «Атони кўрганимда у зот Оиша розияллоҳу анҳо умра қилган ўринни сифатлаб, Муҳаммад ибн Али Шофеъий қурган масжид ўрнига ишора қилдилар. Оиша масжидининг қайта қурилиши икки шарафли масжид ходими томонидан амалга оширилди. У ернинг ўрни 84.000 м.ни ўз ичига олиб, 100 миллион риёл (Саудия пул бирлиги) сарф этилди. Энди масжиднинг масофаси 6000 м. 150.000 мусулмонни ўз ичига олади.