Янгиликлар

Ливанда Қуръон маркази очилди

Ливаннинг Аккар вилоятидаги Водил Ҳур қишлоғида «Дарул-Хойр» Қуръони Каримни ёдлаш маркази очилди. Очилиш маросимида бир гуруҳ уламолар, олимлар ва маҳаллий фаоллар иштирок этишди.

Ташкилотчилар ўз нутқларида Қуръон ўқув даргоҳи ёшларнинг қалбига Қуръон илмларини сингдириш,  ёш авлод тарбиясида ва унинг келгуси ҳаётида муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Шу билан бир қаторда Қуръон маркази қурилган ер лойиҳа ташаббускорларининг ота-оналари номидан вақф қилинганини қўшимча қилдилар ва барча ҳиссадорлар ва эҳсон қилганларга ташаккурларини изҳор этдилар.

Аккар муфтийси, доктор, шайх Зайд Муҳаммад Баккор Закариё ўз маърузасида «Шаръий илмлар, келажак авлодни тарбиялаш жамият ислоҳининг асосий таянчи» ҳамда «Қуръони Карим дунё ва охиратда инсонлар учун роҳат ва иззат» эканини таъкидлади. Шунингдек, Ислом — раҳм-шафқат дин эканлигини, экстремизм ва терроризм унга бегоналигини, барча Қуръон ёдлаш марказларига келиб, илм олиш муҳим эканини айтиб ўтди.

Маросим якунида муфтий уммат ҳаққига яхшилик ва нусрат сўраб хайрли дуолар қилди.

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг